ЎзБлоггерлар чемпионати мукофотлари



Аввал хабар қилганимиздек, илк марта ташкил қилинган ЎзБлоггерлар чемпионати учун мукофот жамғармаси шакллантирилган эди. Айтиш жоизки, мазкур мукофот жамғармаси фақат кўнгилли ҳомийларнинг ҳисобидан вужудга келди. Бошланган лойиҳага ўзининг беминнат ҳиссасини қўшишни хоҳлаган ва бундан бирон моддий манфаат кўзламаган (маънавий бўлиши мумкин) саховатпеша инсонларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз! Кўпчилиги ҳаттоки ўз исмини ошкор қилишларини ҳам исташмади. Шу сабабли, мукофот жамғармасига ўз ҳиссасини қўшганларнинг барчасини бирма-бир тилга олиб ўтирмасак ҳам, рози бўлишади деган умиддаман. Яна бир бор раҳмат Сизларга!

Демак, илк марта Ўзбек блоггерлари ўртасида ўтказилган чемпионат ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин: Муҳрим Аъзамхўжаев
1 миллион сўм ва бир йилга текин домен ҳамда 500 mb хостинг;

2-ўрин: Иноят Хон
200 минг сўм, "Sony Reader e-Ink technology" электрон китобларни ўқиш қуриламаси (BookReader) ва 8 GB ҳажмли флешка;

3-ўрин: Шермуҳаммад Абдуғофуров
150 минг сўм ва 16 GB ҳажмли флешка.

Шунингдек, барча ғолибларга "Slavyanka" бренди логоси туширилган "поло" эркаклар кўйлаги совға қилинади.

Барча ғолиблар махсус дипломлар билан ҳам тақдирланишади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мукофотлар махсус ташкиллаштириладиган тақдирлаш маросимида ғолибларга тақдим этилади. Бундан ташқари тақдирлаш маросимида ЎзБлоггерлар чемпионати бўйича ҳисоботлар ҳамда унинг келгусидаги истиқболли режалари ҳам муҳокама қилинади. Тақдирлаш маросими қачон ва қаерда ўтказилишини кейинроқ батафсил маълум қиламиз.

Барча ғолибларни чин юракдан табриклаймиз!


Комментариев нет:

Отправить комментарий